Ҳамширанинг хатоси туфайли ўқувчи қиз фалаж бўлиб қолди

Шеробод туманидаги «Катта боғ» маҳалласида яшовчи Мунаввар Олтибоева (Исм-фамилиялари ўзгартириб берилмоқда) мактабда ҳамшира бўлиб ишлайди. Иш фаолиятини давом эттираётган вақтда, 7-синфда таҳсил олаётган ўқувчи қиз Шаҳноза Бердиева унга соғлиги ёмонлашаётганлигини айтиб мурожаат қилади.

Ҳамшира М.Олтибоева вояга етмаган қизчани соғлигига тўғри ташхис қўйиш ёки Тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимига мурожаат қилиш чорасини кўрмасдан,  оғриқ қолдирувчи «ношпа» препаратини беморнинг мушак ости соҳаси (сон орқа нерв толаси ўтган соҳа)га нотўғри муолажа (укол) қилганлиги унинг соғлиги ёмонлашишига, яъни  ўнг оёқ фалажи бўлиб қолишига сабабчи бўлади.

Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг ҳукми билан Мунаввар Олтибоева содир этган эҳтиётсизлик ва малака сустлиги сабабли қилган жинояти учун Жиноят кодексининг 116-моддаси, 1-қисми билан айбдор деб топилиб, бир ярим йил муддатга соғликни сақлаш тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосига тайинланди.

Зуфар НАРЗИЕВ,
Жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси

Олим ТОҒАЕВ,
Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди раиси

Улашинг: