Covid-19:Туркияда кунлик касалланиш ҳолатлари 60 мингдан ошиб кетди

Туркияда пандемия бошидан бери кунлик касалланиш ҳолатлари сони биринчи марта 60 мингдан ошди. Охирги суткада мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 62 минг 797 нафарга кўпайди. Шунингдек, коронавирусдан рекорд даражада кунлик ўлим ҳолатлари қайд этилган – 297та.

Туркияда апрел бошидан бери кунлик касалланиш ҳолатларининг 8 марта максимал кўрсаткичлари қайд қилинди. Охирги антирекорд бир кун аввал – 13 апрелда қайд қилинган ва 59 мингдан кўпроқ кунлик касалланиш ҳолатини ташкил қилган.   

 13 апрелда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған касалланиш ҳолатлари тобора кўпаяётгани сабабли мамлакатда амал қилаётган чекловлар янада қатъийлаштирилишини маълум қилди. Жумладан, комендантлик соати амал қилиши вақти узайтирилган, дам олиш кунлари эса кўчага чиқиш тақиқланган.

Улашинг: