Коронавирус: Ўзбекистонда янги антирекорд

Daryo

 +23°CТошкентМаҳаллий 10:56 Бугун 6216

Ўзбекистонда 2021 йилдаги янги антирекорд — бир суткада 227 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 14 апрель куни яна 227 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бу 2021 йилдаги янги антирекорддир. Аввалги антирекорд (212 киши) 13 апрель куни қайд этилган эди. Мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85 730 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 25 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 42 нафари Тошкент вилоятида,
  • 129 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

ССВнинг қўшимча қилишича, ўтган бир сутка давомида Қорақалпоғистонда 7 нафар, Жиззахда 11 нафар, Наманганда 2 нафар, Самарқандда 16 нафар, Сурхондарёда 1 нафар, Фарғонада 7 нафар, Хоразмда 5 нафар, Тошкент вилоятида 26 нафар, Тошкент шаҳрида эса 123 нафар, республика бўйича жами 198 киши COVID-19 касаллигидан соғайган.

Улашинг: