Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 300 минг кишидан ошди

Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 14 апрель куни коронавирус инфекциясига қарши яна 43 896 киши эмланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонда шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 300 854 нафарга етди.

14 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

  • Қашқадарё вилояти (6444 нафар),
  • Андижон вилояти (6150 нафар),
  • Фарғона вилояти (4271 нафар) банд қилди.

Таъкидланишича, ҳозирга қадар жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич эса Фарғона вилоятида (47 946 нафар) қайд этилган. Андижон вилоятида COVID-19 га қарши эмланганлар 37 минг кишидан ошган бўлса, Наманганда уларнинг сони 33 мингга яқинлашган.

Улашинг: