Туркияда икки поезд тўқнашиб кетди (фото)

    Апр 15, 2021

    Туркия жанубида 14 апрель куни иккита юк поезди тўқнашди, ҳодиса оқибатида икки нафар машинст жароҳатланган, дея хабар берган DHA.

    Фото: Hurriyet

    «Аданадан тонгда йўлга чиққан контейнерли юк поезди ўзидан олдинда ҳаракатланган бошқа бир юк поездига келиб урилган. Тўқнашув оқибатида иккала поездларнинг ҳам бир нечта вагонларига талафот етган ва поездлар темир йўл рельсидан чиқиб кетган», — дейилади хабарда.

    Фото: Hurriyet

    Ортдан келиб урилган поезднинг механиклари енгил жароҳат олган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар ва тиббиёт ходимларидан иборат гуруҳлар юборилган. Жароҳатланган механиклар Позантидаги шифохонага олиб келинган. Содир бўлган ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.

    Фото: Hurriyet

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!