Йўлда қуш фожиага сабабчи бўлди

Фото: «The Sun»

Aнглиянинг Саут-Йоркшир графлиги Шеффилд шаҳрида кекса мотоциклчини шлемига учиб келган қуш ҳалок қилди. Бу ҳақда «The Sun» хабар бермоқда.

30 март куни 73 ёшли Уильям Жексон мотоциклда кетаётиб, иккита машинани қувиб ўтган. У манёврни тугатиб, ўз йўлига қайтганда шлемига қуш келиб урилган.

Зарбадан Жексоннинг мотоцикли йўлдан майдонга чиқиб кетган. У мотоциклдан йиқилиб тушган ва ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган. Кейинчалик унинг жасадини ариқдан топишган. Полиция воқеага гувоҳ бўлганларни изламоқда.

Улашинг: