XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Адашиб юрган раҳбарлар жуда кўп» — Шавкат Мирзиёев

    Апр 16, 2021

    Шавкат Мирзиёев халқ ишончига муносиб ишламаётган амалдорларни танқид қилди.

    Айни пайтда Президент раислигида Самарқанд вилоятида ўтказилаётган йиғилишдан:

    «Ўзларингиз хабардор бўляпсизлар, ҳар селекторда туман, шаҳар ҳокимларини, вилоят ҳокимлари ўринбосарларини, турли тизимдаги раҳбарларни ишдан оляпмиз. Нима учун ишдан оляпман? Шукроналик йўқ, бепарволик, илмсизлик ёнимизда юрибди. Энг катта фожиамиз — билим йўқ, кўп раҳбарлар ўз устида ишламайди, бугунги таҳликали ва шиддат билан ўтаётган замонда халқнинг ишончини оқламаяпти.

    Қарсак чалишни ҳаммамиз ўрганиб олдик. Агар 27 йил баландпарвоз гапларни айтмасдан, қарсак чалмасдан таълимда, қурилишда, иқтисодиётда қаттиқ ҳаракат қилганимизда, бугунги кунимиз янада бошқача бўларди.

    Жиддий масаларга аҳамият қаратмадик, ижро органлари раҳбарларини ўқитмадик. Уларнинг кўпи ўқимаган, савия паст, ҳозирги замонга муносиб бўлиб яшаш ва фақат халқни рози қилиш бўйича ҳаракат йўқ. Адашиб юрган раҳбарлар жуда кўп, улар ўзига ҳам ишонмайди. Кун ўтса бўлди, деб ишлайдиган раҳбарнинг бу гаплари ўтмайди, замон ўзгаряпти, биз ҳам ўзгаришимиз керак», — деди Президент.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!