Араб «Золушкаси» ва шаҳзода: Саудия Арабистони қиролининг ўғли — Наифнинг тўйи қандай ўтди?

Фото: Marie Claire

Маросим сўнгги пайтлардаги бошқа қироллик тўйлари сингари пандемия билан боғлиқ чекловларга мувофиқ бўлиб ўтган. Унда жуфтликнинг яқинлари иштирок этган, холос. Коронавирус юқишининг олдини олиш мақсадида хавфсизлик чораларига риоя қилинган.
Жуфтликнинг унаштируви 2020 йил 5 июлда бўлиб ўтган. Шундан кейин шаҳзода ва унинг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан араб «Золушкаси» деб таъриф берилган рафиқаси муносабатларини яқинлари қаршисида расман мустаҳкамлаш учун имкон кутган.

Унаштирув маросими учун Шарифа бел қисмига урғу берилган «запахли» либос ва тақинчоқ танлаган. Ҳазрати олийлари бўлса кўк костюм-шим билан бўйинбоғ тақишни афзал билган.

Тўй куни эса жуфтлик бироз консервативроқ образда кўриниш беришни маъқул билган. Куёв қора костюм ва оқ кўйлак, келин эса оч яшил, плиссировкали либос кийган. Баъзи суратларда эса унинг бошида либос рангидаги рўмол борлигини пайқаш мумкин. Шунингдек, суратларда ёшларнинг ота-онасини ҳам кўриш мумкин.

Наиф — Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул-Азиз Ал Сауд ва унинг учинчи рафиқаси Фаҳда бинт Фалаҳнинг фарзанди. Наифдан ташқари, жуфтликнинг беш фарзанди, қиролнинг эса бошқа турмушидан яна беш нафар фарзанди бор. Саудия Арабистонининг қироли Британия қироличасидан кейинги энг кекса монарх саналади.
Британиянинг Брайтон университетида бошқарув йўналиши бўйича таҳсил олган шаҳзода Наиф айни вақтда
Data Analytica компаниясининг ижрочи директори ҳисобланади. Шарифа ҳам Англиянинг Лондон университетида социология ва медиакоммуникация йўналишида ўқиган.

Улашинг: