Европа лигаси ярим финал жуфтликлари билан танишинг!

Кеча Европа лигасида чорак финал баҳслари якунланди ва ярим финалга чиққан барча жамоалар номи маълум бўлди. Унга кўра, АПЛдан 2та, Ла Лига ва А Сериядан эса 1 тадан клуб мусобақанинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақанинг 1/2 финал босқичида жамоалар қуйидаги жуфтликларда кураш олиб боради:
«Манчестер Юнайтед» — «Рома»
«Вильярреал» — «Арсенал»

Европа лигаси ярим финал босқичининг дастлабки ўйинлари 29 апрель, жавоб баҳси эса 6 май куни бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал баҳси эса 26 май санасига режалаштирилган.

Улашинг: