Хлорли сув коронавирусни 30 сонияда ўлдиради

    Апр 16, 2021

    Лондоннинг Империал коллежи вирусологлари хлор концентрацияси турли хил бўлган сувларни солиштириб, бу эритмаларнинг коронавирусга таъсирини ўрганишди.

    Тадқиқот доирасида улар бассейнда сузиш орқали коронавирус юқтириб олишдан қўрқмаслик кераклигини эълон қилишди.

    Хлорли сув коронавирусни ярим дақиқада ўлдиради, шунинг учун сувда сузиб касаллик юқтириб олиш хавфи жуда паст. Бир литр сувдаги хлор даражаси 1.5 мг, водород кўрсаткичи – рН 7-7.2 даража бўлиши коронавируснинг юқумлилигини 30 сонияда 1 000 мартага камайтиради.

    “Бу маълумотлар сузиш бассейнида вирус юқтириб олиш даражаси юқори эмаслигини кўрсатади”, – дейди Swim England ижрочи директори Жейн Никерсон.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!