Илон Маскнинг компанияси oйга астронавтларни юборади

Илон Маскнинг SpaceX компанияси oйга астронавтларни юборади.

«Бу бизнинг oйга қайтишимиздаги яна бир ҳаяжонли қадам», — дейди НАСА томонидан бошқариладиган миссиялар дастури раҳбари Кэти Людерс.

SpaceXдан ташқари Джефф Безоснинг Blue Origin компанияси Lockheed Martin , Northrop Grumman ва Draper, шунингдек Dynetics биргаликда одамларни сунъий йўлдош юзига етказиш ҳуқуқи учун курашдилар.

Маълум қилинишича, Orion космик кемаси тўртта астронавтни ой станциясига олиб боради. Шундан сўнг, улардан иккитаси Маск компаниясига тегишли Starship кемаси томонидан ойга юборилади.

Қайд этилишича, сунъий йўлдош юзига космик кемани қўниш тизимини яратиш қиймати деярли 3 миллиард долларга тушади.

2020 йил май ойида НАСА ойни ўрганиш ва унинг ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича халқаро қоидаларни тавсифловчи халқаро Артемиды келишувларини тақдим этган.

Шартномада кўрсатилган ўнта янги принципга кўра, ҳозирда келажакдаги ой базалари атрофида «хавфсиз зоналар» тушунчаси жорий этилади. Бундан ташқари, НАСА олинган илмий маълумотларнинг оммавий алмашинувини, шунингдек ойда космик кемаларни рўйхатдан ўтказишни таклиф қилган.

Улашинг: