Калта “пайпоқ” ли ўқувчилар қайси мактабда текширилгани аён бўлди

Тошкентдаги мактаблардан бирида дарс пайтида юз берган ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди.
Блогер Шаҳноза Соатова Тошкентдаги мактаблардан бирида дарс пайтида юз берган ҳолат бўйича пост эълон қилганди. Унда дарс пайтида болаларнинг оёқ кийими ечтирилиб, пайпоғи текширилгани, калта пайпоқлиларни суратга олишгани қайд этилганди.

«Мазкур ҳолат интернет тармоғида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Дастлаб, Халқ таълими вазирлиги томонидан келтирилган ҳолат юзасидан мактабларга ҳеч қандай топшириқ берилмаганлигини маълум қиламиз.
Шу ўринда мазкур ҳодиса Миробод туманидаги 110-мактабда бўлиб ўтганлиги аниқланган ва ҳозирда ҳақиқий ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда», дейилади ХТВ муносабатида.

Улашинг: