Ўзбекистонда коронавирусга неча ёшлилар кўпроқ чалинмоқда?

Ўзбекистонда коронавирусга неча ёшлилар кўпроқ чалинаётгани тўғрисида маълумот берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бу ҳақда бугун ўтказилган коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус комиссия кенгайтирилган йиғилишида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев айтиб ўтди.

Айни пайтда мамлакат ҳудудида рўйхатга олинаётган коронавирусдан касалланганларнинг ёшма-ёш таҳлили қуйидагича:

14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13-15 фоизни;

15-19 ёшдагилар 4-6 фоизни;

20-29 ёшдагилар 11-14 фоизни;

30-39 ёшдагилар 17-20 фоизни;

40-49 ёшдагилар 10-15 фоизни;

50-59 ёшдагилар 12-16 фоизни;

60 ёш ва ундан катталар 22-26 фоизни ташкил этмоқда.

Улашинг: