Қайси вилоятга борсам, оғир юк билан қайтаман – Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги механизм кўнгилдагидек ишлаб кетмаётгани, ривожланиш халқ кутаётгандай бўлмаётганини маълум қилди.

Вилоятлар, жумладан Самарқанд ривожланиши учун бу пуллар осон топиляпти, осон бериляпти, деб ўйласангиз адашасиз. Ҳар сафар вилоятларга борсам, оғир юк билан қайтаман. Чунки энди бу маблағни қаердан топиб бераман, деб камида 5-10 кун ўйлайман. Лекин ҳар қанча қийин бўлмасин шу пулларни топиб беряпмиз-ку. Чунки Самарқанддаги механизм кўнгилдагидек ишлаб кетмаяпти, ривожланиш халқимиз кутаётгандай бўлмаяпти.

Агар ана шу тизим ишлаб кетса, Самарқанд каби вилоятларга ҳеч қандай ёрдамнинг кераги йўқ. Ўз маҳаллий бюджетида 1 трлн маблағ қилиб олса, марказдан маблағ ажратишга ҳожат қолмасди. Бунинг учун қуйи бўғинлардаги раҳбарлар дунёқараши ўзгариши керак. Самарқандни биринчи ўринга чиқарсак бўлади, намуна қилсак бўлади
”, деди давлат раҳбари.

Улашинг: