XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    «Самарқанд марказини кўчирамиз» — Шавкат Мирзиёев

    Апр 17, 2021

    Самарқанд марказидаги маъмурий бинолар Гулобод массивига кўчирилади. Шаҳар маркази эса тўлиғича туризмга ажратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят фаоллар йиғинида маълум қилиб ўтди.

    — Самарқанд қадимий шаҳар. Бу ерга туристлар қадимий обидаларимизни томоша қилиш учун келади. Аммо уларга етарлича шароит мавжуд эмас.

    Шу сабабли маъмурий биноларни Гулободга кўчирамиз. Шаҳар маркази эса тўлиқ туристларга ажратилади. Бу ерда машина ҳам юриши мумкин эмас, фақат сайёҳлар сайр қиладиган, тарихий обидаларимиздан баҳра оладиган жой бўлиши керак.

    Самарқандда туризмни ривожлантирамиз. Шунча йўл босиб, Регистонни кўриш учун келган одам машиналар орасида қолиб кетмаслиги керак
    , — деди давлат раҳбари.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!