XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Янги Зеландияда чекиш тақиқланади

    Апр 17, 2021

    Янги Зеландия 2004 йилдан кейин туғилганлар учун чекишни тўлиқ тақиқлашни жорий қилмоқчи.

    Тахминларга кўра, расмийлар тамаки маҳсулотларини сотиб олишга рухсат берилган ёшни босқичма-босқич ошириб борадилар ва 2004 йилдан кейин туғилган авлодга сигарет сотиб олиш бутунлай тақиқланади.

    Бундай радикал чоралар билан ҳукумат 2025 йилга келиб мамлакатда чекишни тўлиқ ташлашга эришишни кутмоқда.

    Шунингдек, расмийлар қўшимча чора-тадбирларни кўриб чиқмоқдалар.

    Жумладан, тамаки маҳсулотидаги никотиннинг мақбул даражасини пасайтириш, фильтрларни тақиқлаш, тамаки учун минимал нархни белгилаш ва тамаки маҳсулотларини сотиш жойларини чеклаш.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!