Япония Ўзбекистонга 195 миллион доллар миқдорида кредит ажратади

Япония Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий тикланиш, барқарорлик ва барқарор ривожланишни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонга 195 миллион доллар миқдорида кредит ажратади.

Тегишли алмашинув ёзувларини бугун, 16 апрель куни Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёщинори Фужияма ва молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқов имзоладилар.

Маълум қилинишича, кредит 25 йиллик муддатга 7 йиллик имтиёзли давр билан берилади.

Ушбу кредит Ўзбекистонга АҚШ долларида берилган биринчи кредит ҳисобланади.

«Япония эпидемиологик вазиятни эрта ҳал этиш, шунингдек, халқаро ҳамжамият ва иқтисодиётни тиклаш ва барқарорлигини таъминлашга кўмаклашишни давом эттириш ниятида»,- дея қайд этилади баёнотда.

Улашинг: