«Тоттенҳэм» Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо лондонликлар бошқарувини тарк этади. «Шпорлар» раҳбарият португалиялик мутахассисни истеъфога чиқарган, дея хабар қилмоқда The Athletic.

Шунингдек ушбу хабар бошқа бир қатор ОАВ томонидан ҳам тасдиқланди. Хабарларга кўра, Моуриньонинг истеъфоси «Тоттенҳэм»га 30 миллион фунтга тушади.

«Тоттенҳэм» Премьер Лига сўнгги 6 ўйинида фақат битта ғалаба қайд этган (2 дуранг, 3 мағлубият). Жамоа 32-турдан кейин 50 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Бундан ташқари лондонликлар Европа Лигасида «Динамо Загреб» тўсиғидан ўта олмай, 1/8 финалдаёқ мусобақа билан хайрлашди.

Моуриньо «Тоттенҳэм»га 2019 йилнинг ноябрида келганди. У жамоада Маурисио Почеттинонинг ўрнини эгаллаганди. 2019/20 йилги мавсумни жамоа 6-ўринда якунлади. У фаолияти давомида “Порту”, “Челси”, “Реал”, “Интер” ва “Манчестер Юнайтед” сингари гранд клубларни бошқарган.

Улашинг: