Алишер Узоқов: Отам оламдан ўтгандан сўнг акамни топганмиз (видео)

Актёр, режиссёр Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди.

Суҳбат давомида Алишер Узоқов отасининг вафотидан сўнг акасини топгани ҳақида гапириб берди.


Отам раҳматли касал бўлганларида уларга унча кўп қарай олмаганман. Ёш бўлганман, тушунмай қолганман, кўп хизматларини қилолмаганман. Ўша вақтда сериал съёмкаси билан бўлиб келолмаганман. Уларни Марғилонга олиб кетишган, ўша ерда жон берганлар. Битта-ю битта армоним шу бўлса керак.

Акамни ҳам кейин топдим. Акам отам раҳматлининг бошқа оилаларидан бўлганлар. Акам ёшликларида ажрашиб кетишган экан. Отам оламдан ўтгандан сўнг акамни топганмиз. Ўғил фарзанд бўла туриб, отамизни тобутларини кўтариб, охирги манзилга кузата олмаганмиз. Охиратлари обод бўлсин, илоҳим, улар ҳақида фақат яхши гап эшитганмиз.

Аллоҳнинг иродаси, ожизмизда барибир, мавжудодмиз, зўр-зўр жойларда, қиммат кийимлар кийиб кар-кар қиламиз, аммо ожиз бандамиз.

Мен акамни кўргунимга қадар отамга жуда ҳам ўхшайман дердим. Аммо акам отам билан ташқи кўриниш томонлама, характер томонидан бир хиллар. Жуда ҳам бир хиллар. Бармоқларигача, тирноқларигача дадамга ўхшайдилар.

Акам спортчи бўлганлар, ҳозирги кунда бизнес билан шуғулланадилар. Бахтимизга соғ бўлсинлар, илоҳим.

Алишер Узоқов, актёр, режиссёр, продюсер

Маълумот учун, Алишер Узоқов «Жаноб ҳеч ким», «Уйланиш», «Тундан тонггача», «Сўнгги лаҳза», «Исломхўжа», «Элпарвар», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларда бош ролларни ижро этган.

«Музлаган», «Кузда гуллаган дарахт», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларга режиссёрлик қилган. Алишер Узоқов ҳозирги кунда Дубай шаҳрида Smart bolla деб номланган халқаро IТ компанияда фаолият юритмоқда.

Улашинг: