Жиззахда Россиядан келаётган юк автомобили ағдарилди. Олиб кетилаётган қўйларнинг юзга яқини нобуд бўлгани айтилмоқда

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудида Россия Федерациясидан Ўзбекистонга кириб келган юк автомобили ағанади. Оқибатда юк автомобилидаги 300 бош қўйнинг юзга яқини нобуд бўлган. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди.

Фото: «Дарё»

Таъкидланишича, воқеа бугун, 20 апрель куни соат 17:00 ва 18:00 оралиғида М39 халқаро автомобиль йўлининг 971- километрида содир бўлган.

Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Воқеа гувоҳларининг сўзига кўра, юк автомобили йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган МТЗ-80 тракторига урилган ва ағдарилган.

Фото: «Дарё»

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазият ходимлари етиб борган. ЙТҲдан жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.

Улашинг: