Коронавирус: Ўзбекистоннинг 12 ҳудудидан 300 дан ортиқ бемор аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 87 551 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 20 апрель куни мамлакатнинг 12 та ҳудудида жами 326 та касалланиш ҳолати аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 9 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 15 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 75 нафари Тошкент вилоятида,
  • 202 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистонда 4 нафар, Бухорода 6 нафар, Навоийда 2 нафар, Сирдарёда 5 нафар, Фарғонада 2 нафар, Тошкент вилоятида 33 нафар, Тошкент шаҳрида 132 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84 717 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 640 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2194 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Улашинг: