Тошкентда инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдирадиган музқаймоқ сотилмоқда

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан республикамизда сифатсиз маҳсулотларнинг сотилишини олдини олиш мақсадида Агентлик ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларида сотилаётган Туркия давлати “OERO TRADING LTD” корхонасида ишлаб чиқарилган “RS NOGGER 44% — Печенье бўлган ўсимлик мойи асосидаги шоколадли музқаймоқ (28%), ўсимлик мойи асосидаги карамеллик музқаймоқ (28%) маҳсулоти «Сут ва сут маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент талабларига жавоб бермайди.

Маҳсулот таркибида саломатлик учун жиддий хавфга эга бўлган (ҳар хил пропорцияда кокос, пальма, пахта, кунгабоқар) ўсимлик мойлари борлиги аниқланган.

RS NOGGER 44% — Печенье бўлган ўсимлик мойи асосидаги шоколадли музқаймоқ, ўсимлик мойи асосидаги карамеллик музқаймоқ (28%) маҳсулоти амалдаги техник регламент талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.

Улашинг: