Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 450 минг кишидан ошди

Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 20 апрель куни жами 27 828 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етди.

20 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

  • Наманган вилояти (3864 нафар),
  • Фарғона вилояти (3532 нафар),
  • Самарқанд вилояти (3245 нафар) банд қилди.

Таъкидланишича, ҳозирга қадар жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич Фарғона вилоятида (66 381 нафар) қайд этилган. Андижон вилоятида бу кўрсаткич 46 639 нафарни, Наманган вилоятида 47 841 нафарни, Самарқанд вилоятида эса 43 394 нафарни ташкил қилмоқда.

Улашинг: