XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ўзбекистонда коронавирус 2021 йилги янги антирекордни ўрнатди

    Апр 22, 2021

    Ўзбекистонда 21 апрель куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 384 та янги ҳолат рўйхатга олинди — бу кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Бундан аввалги антирекорд 18 апрель куни қайд этилган, ўшанда 342 кишида COVID-19 тасдиқланган.

    Янги касалланиш ҳолатларининг

    • 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
    • 5 нафари Андижон вилоятида,
    • 2 нафари Бухоро вилоятида,
    • 6 нафари Жиззах вилоятида,
    • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
    • 5 нафари Наманган вилоятида,
    • 73 нафари Самарқанд вилоятида,
    • 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
    • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
    • 2 нафари Фарғона вилоятида,
    • 3 нафари Хоразм вилоятида,
    • 54 нафари Тошкент вилоятида,
    • 207 нафари Тошкент шаҳрида

    коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

    Шундай қилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган расман тасдиқланган шахслар сони 87 935 нафарга етган. Улардан 290 нафари (Қорақалпоғистонда 1 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Жиззахда 12 нафар, Самарқандда 54 нафар, Сирдарёда 5 нафар, Сурхондарёда 1 нафар, Фарғонада 3 нафар, Хоразмда 5 нафар, Тошкент вилоятида 27 нафар, Тошкент шаҳрида 176 нафар) соғайган. Жами соғайганлар сони 85 007 нафар, соғайиш кўрсаткичи — 97 фоиз.

    Маълум қилинишича, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2288 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!