Россия ИИВ мамлакатдаги ноқонуний мигрантларга мурожаат билан чиқди

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда ноқонуний ишловчи муҳожирларга расмий мурожаат билан чиқди. Маълум қилинишича, уларнинг ҳужжатлари расмийлаштириб берилади ва ҳеч қандай санкция қўлланилмайди. Бунинг учун улар ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилишлари лозим.

Россия ИИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон мамлакатдаги ноқонуний мигрантлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда Россияда шу мақомдаги 332 мингдан ортиқ ўзбекистонлик бор. Агарда улар 2021 йилнинг 15 июнига қадар рўйхатдан ўтмаса, оммавий депортация бошланади.

«Россия ҳудудида миграция қонунчилигида белгиланган яшаш тартибини бузган ҳолда яшаётган шахсларга бундай ҳолатда назарда тутилган санкцияларни қўлламасдан, ўзларининг ҳуқуқий мақомларини ҳал қилиш имконияти берилади», — дейилади мурожаатда.

Қайд этилишича, бундай фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзоларига нисбатан вақтинчалик яшаш муддатини узайтириш, яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва тегишли рухсатномалар расмийлаштирилади.

Улашинг: