«1-дан 10 майгача дам олиш куни» – президент

Президент Владимир Путин 1-дан 10 майгача дам олиш куни деб эълон қилди. Бу ҳақда у 23 апрель, жума куни маълум қилди, деб ёзади “РИA Новости”.

Маълумот учун, Роспотребнадзор раҳбари Aнна Попова май ойидаги таътилни узайтиришни сўраганди. «Бугун мен тегишли фармонни имзолайман», деб жавоб берди Путин.

Шундай қилиб, май ойидаги биринчи иш куни 11 майга тўғри келади.

Улашинг: