Бош прокурор: «Ўзбекистонда оғир ва ўта оғир жиноятлар сони ортган»

Бош прокурор: «Ўзбекистонда гўдаклар ва оналар ўлими ошган». Бу ҳақда Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди.

«Мамлакатимизда репродуктив саломатликни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги камчиликлар оқибатида ўтган йилга нисбатан гўдаклар ўлими 428 тага (6 432-6 860), оналар ўлими 10 тага (145-155) ошган.

Умумий жиноятчилик 34,7 фоизга кўпайган, оғир ва ўта оғир жиноятлар 49 фоизга, жумладан, қасддан одам ўлдириш 13, баданга оғир шикаст етказиш 13, номусга тегиш 27,7, босқинчилик 18,5 фоизга ортган.

Республика бўйича қидирувда бўлган 9 790 нафар шахсдан 6 761 нафари ёки 75 фоизи ушланмаган», деди у.

Улашинг: