Огоҳ бўлинг:«100 нафар одам қўшганга пул мукофоти бор», телеграмдаги фирибгарлик

2021 йил 15 март куни жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди судьяси Е.Бердиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси З.Мадреймованинг котибалигида, тарафлардан давлат айбловчиси Қўнғирот туман прокурорининг ёрдамчиси Б.Исмайлов, жабрланувчи С.Р.,судланувчи А.Д. иштирокида, А.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан бўлган жиноят ишини кўриб чиқди.

Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, давлат айбловчисининг фикрларини эшитиб, судланувчининг ҳимоя нутқи ва охирги сўзларини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича текшириб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни аниқлади:

Судланувчи А.Д.2020 йил март ойининг охирларида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзига тегишли уяли қўл телефонидан“Telegram” ижтимоий тармоғида “Zarina UYDA QOLING” номли гуруҳини очиб, ушбу гуруҳга 100 нафар одам қўшган телеграм профиль эгасига мукофот пули борлигини эълон қилиб, Қўнғирот туманида яшовчи фуқаро С.Р.га ушбу гуруҳга одам қўшганлиги учун 166.000 сўм ютуқ берилишини айтиб, унинг ишончига кириб, ушбу пулларни унинг пластик картасига ўтказиб беришни айтиб, С.Р.дан пластик картанинг коди ва амал қилиш муддатини ҳамда SMS хабар орқали келиб тушган маҳфий кодини олиб, С.Р.га тегишли “SANOAT QURILISH BANK” томондан берилган пластик картасидан 6.363.000 сўм пулларини компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб, ўзига тегишли “O`ZSANOAT QURILISH BANK” томондан берилган пластик картасига ўтказиб олиб, С.Р.га тегишли 6.363.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди томонидан А.Д. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибидажиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталган қисмини ҳисобга олиб, жазоларни қисман қўшиши йўли билан, узил-кесил, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Е.Бердиев, Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди судьяси

Улашинг: