XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

    Апр 23, 2021

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековнинг отаси Аҳмад Назарбеков вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Озодбек Назарбеков ушбу хабарлар ёлғон эканлигини айтиб, видеомурожаат йўллади.

    «Тоблари қочган эди, ҳозирда ўзларига келдилар. Саволларимизга жавоб қайтаряптилар. Айрим ҳовлиқма, оғзи бўш ахборот тарқатувчилардан эҳтиёт бўлишларини сўраб қолган бўлардим. Бу сизларнинг халқ орасида ‘рост сўзловчилар’ сафида туришингизга хизмат қилади. Шу жумладан отамга чин юракдан хизмат қилаётган тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Худо хоҳласа отам яхши бўлиб кетадилар», – дейди Озодбек Назарбеков.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!