Самарқандда 16 ёшли қиз 40 ёшли эркакни шарманда қилмоқчи бўлди

2021 йилнинг 19 апрель куни Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи номига 40 ёшли У.Т. ариза билан мурожаат қилиб, унда таниши 16 ёшли М.А. у билан гаплашиб юрганлигини оила аъзоларига айтиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, 1 500 АҚШ доллар талаб қилаётганлиги ҳақида маълум қилади.

Шу куни соат 21:30да М.А. 1 500 АҚШ долларни товламачилик йўли билан У.Т.дан олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Тадбир давомида, М.А.дан махсус кимёвий ишлов берилган 1 500 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Улашинг: