Самарқанддаги 4 та МТT да коронавирус аниқланди

Самарқанд вилоятидаги 4 та болалар боғчасида ўқув ва тарбия жараёни масофавий шаклга ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Умида Мамадалиева маълум қилди.

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳридаги 1-, 2-, 31- ва 80-сонли мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли бугун, 23 апрелдан бошлаб ушбу муассасаларда машғулотлар масофавий шаклга ўтказилган.

Бошқарма ахборот хизмати раҳбари Умида Мамадалиеванинг қўшимча маълумот беришича, таълим-тарбия масофавий шаклга ўтган боғчаларда 4 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида коронавирус касаллиги аниқланган.

Улашинг: