Ҳозирда Ўзбекистонда 1,6 млн одам ишсиз — Сенат

Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

Уларнинг 805 минг нафардан ортиғи 16-30 ёшлардаги ишсизлар бўлиб турибди. 2021 йилда эса меҳнат бозорига 560 минг битирувчи кириб келади.

«Натижада, жорий йилда ёшлар бандлигини таъминлаш учун эҳтиёж 1 млн 365 мингдан ортиқни ташкил қилади», – деди Ёшлар қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев.

Улашинг: