«Голимни ўғлимга бағишлайман» — Элдор Шомуродов (видео)

Италиянинг «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Сериянинг 33-туридан ўрин олган «Специя»га қарши учрашувдан (2:0) кейин флеш-интервью берди.

Шомуродов мазкур баҳсда гол уриб, ўзининг 9 та ўйиндан иборат бўлган голсиз сериясига чек қўйди. Сўнгги бор Элдор «Верона»га қарши кечган 20 февраль кунги ўйинда (2:2) гол урганди.

— Салом Элдор, гол урдингиз, бундан хурсандмисиз?

— Ҳа албатта, бундан жудаям хурсандман!

— Голингиз кимгадир бағишланганми?

— Голимни ўғлимга бағишлайман.

— Ўзбекистонлик мухлисларингизга нимадир дейишни хоҳлайсизми?

— Барча Ўзбекистон аҳлига салом. «Женоа»га мухлислик қилинглар. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда янада хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз (ўзбек тилида).

Улашинг: