Озодбек Назарбеков халқдан отаси ҳақига дуо қилишларини сўради

Маданият вазири Озодбек Назарбеков отасининг тоби йўқлигини айтиб ижтимоий тармоқларда видеомурожаат йўллади.

«Ҳақиқатдан ҳам отамизнинг бироз тоблари йўқ. Aллоҳга шукрки, кечагидан анча яхши томонга ўзгариш бўлди. Бемалол гаплашаяптилар, тушуняптилар, жавоб қайтаряптилар.

Шу ўринда отамнинг саломатлиги учун курашган барча шифокорларга миннатдорчилик билдираман. Улар барча имкониятни қилишяпти, ҳаракат қилишяпти.

Мен Рамазон ойининг муборак жума кунида халқимиздан илтимос қиламан жума намозларида отамнинг ҳақларига дуо қилсангиз хурсанд бўлардим»,–деган ўз мурожаатида Назарбеков.

Улашинг: