XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Тезкор! Сирдарёдаги банкда 81 000 евро қалбаки пул бирликлари аниқланди

    Апр 25, 2021

    «Қишлоққурилишбанк» Сирдарё минтақавий филиалида 81 000 ЕВРО миқдоридаги хорижий валютадаги қалбаки пул бирликлари аниқланган, дейилади банк ахборот хизматининг хабарида.

    Маълум бўлишича, мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига тақдим қилинган.

    Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилган ва суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

    «Ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари якунлангач, қўшимча маълумотлар эълон қилинади», — дейилади хабарда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!