Фарғонада 19 ёшли йигит уни мазах қилиб, спиртли ичимлик олиб беришга мажбурлаган икки маст эркакни пичоқлади

Фарғона шаҳрида 19 ёшли йигит уни мазах қилиб, спиртли ичимлик олиб беришга мажбурлаган 44 ва 48 ёшли маст эркакни пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Воқеа 22 апрель куни соат 16:20 ларда юз берган. 19 ёшли А.О. Фарғона шаҳри Янги аср кўчасида яшовчи танишининг олдига келганида, унинг йўлини маст ҳолатдаги 48 ёшли С.А. ва 44 ёшли Н.Т. тўсган ва қурилиши якунланмаган бинога олиб кириб, спиртли ичимлик олиб келишга мажбурлаб, ҳақоратли сўзлар билан мазах қилган.

Йигит ёнида бўлган ошхона пичоғи билан уларга жароҳат етказган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашинг: