XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    33 ёшли «Светлана»ни 1 000 000 сўмга баҳолаган «Юлдуз» ушланди

    Апр 27, 2021

    Хоразм вилояти. 2021 йилнинг 12 апрель куни соат 19:00 ларда Янгибозор тумани ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 36 ёшли Д.Юлдуз Янгибозор тумани Юқорибашқир маҳалласида жойлашган хонадонида 33 ёшли Х.Светланани шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқароларга бир кечага 1 000 000 сўм эвазига сотган вақтида ушланиб, ундан кимёвий ишлов берилган 1 000 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Д.Юлдузга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

    Ҳозирда тергов  ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

    Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!