Олий суд Расул Кушербаев иши бўйича баёнот берди

Даъвогар — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси солиқ органлари ходимлари манфаатида жавобгар — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев нисбатан солиқ органларининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларга раддия бериш мажбуриятини юклаш ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожат қилган.

Мазкур даъво ариза фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди томонидан 2021 йил 27 апрелда рўйхатга олинди.
 
Ушбу даъво юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Улашинг: