Пасха оролидаги ҳайкаллар остида нима яширинган?

Асрлар давомида Пасха оролидаги сирли бутларнинг бошлари остидаги ерда хазина яширингани ҳақида кўплаб эҳтимоллар мавжуд бўлган. Шу кунга қадар бу тахмин одамларни маълум қисмини ўйлантириб келган.

Яқинда Artnet News хабарига кўра, археологлар оролдаги махфий ҳайкаллар бўйича тахминларга якун ясаш мақсадида бутларнинг ерга қадалган қисмида қазиш ишлари амалга оширилди. Мутахассислар хайкалга зарар бермаслик учун эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Бўйин қисмини кавлаш давомида ҳайкалларнинг тана қисми ҳам борлиги ва ҳайкалларнинг умумий баландлиги 3 дан 12 метргача бўлганлиги маълум бўлди.

Би-би-си хабарига кўра, аксарият олимлар ҳайкаллар фақат санъат учун яратилган деб ҳисоблаб келишган бироқ, энди маълум бўлишича ҳайкалларнинг ишланишида бирор мақсад бўлган.
Аниқланишича, 11-16 асрларда орол аҳолиси вулқон ёнида ўрнатган бу ҳайкаллар ёнида сабзавот ва мевалар яхшироқ ўсишини пайқашган. Кейин маҳаллий аҳоли оролнинг турли қисмларида ернинг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида мингдан ортиқ бутларни ўрнатганлар.

Ушбу тахмин геологлар ва тупроқшунос томонидан ҳайкаллар ёнидаги тупроқни таҳлилдан ўтказганларидан сўнггина олимлар томонидан тасдиқланди. Ҳайкаллар базальт тошидан ясалган. Бу турдаги тошлар ердаги кальций ва фосфор таркибини кўпайтиради – бу эса деҳқончиликнинг асосий унсурларидан биридир. Умуман олганда, тупроқшунос олим хулоса қилганидек, ҳайкал ўғит туридан бошқа нарса эмас.

Улашинг: