«Спутник V» вакцинаси билан эмланиш бепул — СЭС

Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмлашнинг пуллик бўлиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди, дея хабар берди Санитария-эпидемиология хизмати матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоровга таяниб «Gazeta.uz».

Ижтимоий тармоқларда «Спутник V» вакцинаси билан эмлашнинг нархи 500 минг сўмгача эканлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

«Россиядан келтирилган ‘Спутник V’ вакцинаси пуллик бўлмайди. Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз ‘Спутник V’ вакцинаси билан эмлашни бошлашни энди режалаштиряпмиз», — деди матбуот котиби.

Муҳаммаджон Бозоров Ўзбекистон аҳолиси учун «Спутник V» вакцинаси, бошқа вакциналар қатори — хитой-ўзбек вакцинаси ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca (Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Covidshield) вакцинаси каби бепул бўлишини таъкидлади.

Биринчи босқичда вакцина билан 65 ёшдан катталар ва тиббиёт ходимлари эмланади.

Улашинг: