Telegram Ўзбекистонда гуруҳ ва каналларда тўловларни қабул қилишга рухсат берди

Ўзбекистонда энди Telegram гуруҳ ва каналларида тўловларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz» Spot’га таяниб.

Қайд этилишича, тўлов учун ботлар 2017 йилдан бери мавжуд, аммо улар билан фойдаланиш ноқулай бўлган. Мессенжернинг янгиланган версиясида тўловларни тўғридан-тўғри қабул қилиш имконияти туфайли ботлар билан ишлаш осонроқ бўлади.

Иловада 8 та ўрнатилган тўлов тизими мавжуд, улардан иккитаси Ўзбекистондаги PayMe ва Click тизимлари.

Тўлов платформаси очиқ ва бепул — комиссия олинмайди ва тўлов маълумотлари сақланмайди. Ҳар бир савдогар Telegram билан қўшимча келишувларсиз Payments API майдончасидан фойдалана олади.

Синов режими Demo Store каналида ўтказилмоқда.

Улашинг: