Хоразмда 63 ёшли отахон Tico’ни олиб қочди

Хоразм вилоятининг Урганч туманида 63 ёшли отахон Tico’ни олиб қочди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 апрель куни соат 00:05 да 37 ёшли П.О. Tico автомашинасини номаълум шахс олиб қочгани ҳақида Урганч туман ИИБга хабар берган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва вилоят миқёсида эълон қилинган тўсиб ушлаш тадбири давомида ушбу автомашинани муқаддам 3 маротаба судланган 63 ёшли О.А. маст ҳолатда олиб қочгани аниқланиб, автомашинани бошқариб кетаётганида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Улашинг: