Чимёнда баланд чўққига чиқиб, тушолмай қолганлар қутқарилди

Бўстонлиқ тумани Чимён дам олиш ҳудудида сайр қилиш учун тоғнинг баланд чўққисига чиқиб, пастга туша олмаган уч нафар фуқаро қутқарувчилар ёрдами билан олиб тушилди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 26 апрель куни соат 17:10 да Тошкент вилояти Чимён ёнғин-қутқарув отрядига келиб тушган хабарга кўра, улар тоғнинг баланд чўққисига чиқиб, пастга туша олмаётганини маълум қилиб, ёрдам сўраган.

Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилган етиб бориб, фуқароларни денгиз сатҳидан 2200 метр бўлган баландликдан соғ-саломат олиб тушган.

Улашинг: