Тошкент метросида яна «ишкал» чиқди

Тошкент метросининг бир нечта бекатларида метро вагонлари тўхтаб қолган. «Xabar.uz»нинг маълум қилишича, «Мустақиллик» ва «Пахтакор» метро бекатлари оралиғида қатнов тўхтаган.

Бунга «Новза» бекати яқинида поезднинг тўхтаб қолгани, йўловчилари эса метро йўловчилари туннел бўйлаб пиёда бекатга чиқарилгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

«Мустақиллик» ва «Пахтакор» метро бекатлари оралиғида тўхтаб қолган поезд тескари йўналишда ҳаракатланиб, йўловчиларни манзилига етказиш учун олиб кетган. Бир томонда ҳаракат тўхтаган.

Фото: Xabar.uz

Ҳодиса оқибатида Амир Темур ва бошқа метро бекатларида тиқилинчлар юзага келган.

Улашинг: