XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Туркияда жорий этиладиган локдаун хорижлик сайёҳларга тааллуқли бўлмайди

    Апр 28, 2021

    Туркияда 29 апрелдан 17 майгача жорий қилинадиган қатъий карантин чекловлари чет эллик сайёҳларга тааллуқли бўлмайди. Бу ҳақда мамлакат туризм вазири Нури Эрсойга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

    «Улар ўз паспортлари билан бемалол саёҳат қилиши, музейлар ва археологик ёдгорликларни томоша қилиши мумкин. Ҳозир Туркияда сайёҳ бўлиш — манфаатли», — деди туризм вазири.

    Эрсой Safe Tourism Certification (Хавфсиз туризмни сертификатлаш) дастури ёзги мавсумда ҳам ўз ишини давом эттиришини ва хавфсизлик сертификатларини олиш мезонлари сайёҳлар билан ишлайдиган объектлар учун янада қатъийлашишини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу соҳадаги барча ишчилар ҳозирда эмланмоқда ва уларни эмлаш май ойининг охирига қадар якунланади.

    «Бу йил Туркияда туризм хизматлари хавфсизроқ бўлади ҳамда улар устидан назорат ўтган ёзга қараганда яхшироқ бўлади», — деди вазир.

    У Туркиядаги чет эл элчихоналарининг маълумотларига кўра, мамлакатда дам олган чет эллик сайёҳлар орасида касалланиш даражаси жуда паст эканини таъкидлади. «Бу сертификатлаш ва кўрилган чоралар иш бераётганининг исботи», — деди Эрсой.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!