Кеча 400 нафарга яқин коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди


Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 90 406 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 28 апрель куни мамлакатнинг 14 та ҳудудида жами 398 та касалланиш ҳолати аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 7 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 72 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 4 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 73 нафари Тошкент вилоятида,
  • 207 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистонда 9 нафар, Бухорода 6 нафар, Жиззахда 6 нафар, Қашқадарёда 5 нафар, Наманганда 11 нафар, Самарқандда 76 нафар, Тошкент вилоятида 39 нафар, Тошкент шаҳрида 173 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86 774 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 647 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2985 нафар бемор даволанмоқда.

Улашинг: