Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев коронавирусга чалинди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот котиби Аҳрор Содиқов хабар берган, деб ёзади Кун нашри.

«Ҳаммангизнинг хабарингиз бор, коронавирус балоси кўпчилигимизни четлаб ўтмади. Вирусдан даволанаётган вилоят раҳбаримизнинг ҳам саломатликлари тикланиб, тез орада иш фаолиятларига қайтишларини сўраган бўлар эдим», – деган Аҳрор Содиқов ўз видеомурожаатида.

Маълум бўлишича, ҳокимда 24 апрель куни коронавирус аниқланган. Айни пайтда вилоят раҳбари Тошкент шаҳрида даволанмоқда.

Улашинг: