Хитойда болалар боғчасига ҳужум қилинди. 16 нафар бола пичоқланган

Хитойда номаълум шахс болалар боғчасига ҳужум қилди. Натижада 18 киши жароҳат олди, деб хабар беради маҳаллий ОAВ. Ҳодиса Бейлу шаҳрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 16 бола ва иккита тарбиячига пичоқ билан жароҳат етказилган, икки боланинг аҳволи оғир.

Полиция аллақачон гумонланувчини ҳибсга олган. Бунга нима сабаб бўлганлиги аниқланмаган.

Улашинг: