Дўппи кийган Шавкат Мирзиёев (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Туркманистонга ташрифи давомида туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедов ва икки мамлакат муфтийлари ҳамроҳлигида «Туркманбоши руҳи» масжидига ташриф буюрди. «Биродар халқларимизни боғлаб турган муқаддас динимиз арконларига мувофиқ Қуръон тиловат қилиниб, Туркманистон етакчисининг марҳум отаси Маликгули Бердимуҳамедов ҳақига дуо қилинди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида. 

Улашинг: