Дунёда қанча одам интернетга уланмаганини маълум қилинди

Дунё бўйлаб тахминан 3,7 млрд одам учун интернетга уланиш имконияти мавжуд эмас, бу эса тенгсизликнинг янги турини келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкир айтиб ўтди, дея хабар берди  ТАСС.

«Ҳақиқат шуки, тахминан 3,7 млрд одам рақамли технологиялардан узилиб, интернетда ишлаш, ўқиш ва харид қилиш имкониятисиз қолмоқда», деди у.

У тобора кучайиб бораётган «тенгсизликнинг янги шаклига ўтиш хавфини туғдирадиган рақамли бўлинишни» йўқ қилишга чақирди. 

Улашинг: